info@ccrp.uz
2023 йил 8 май куни “Temir yo‘l mahsulotini sertifikatlashtirish markazi” МЧЖ раҳбарияти томонидан “9 МАЙ – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан табриклаш тадбирлари ўтказилди. Раҳбарият томонидан ушбу тадбирда Жамият фахрий ходими, Афғон уруши қатнашчиси – Аминжон Зокирович Темиргалиев жамоавий тарзда табрикланди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган маҳаллалардаги бир нечта ёши улуғ, уруш даври қийинчиликларини бошидан кечирган, ижтимоий кўмакка муҳтож онахонлар байрам муносабати билан Жамият номидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланиб, маҳалла фаоллари билан биргаликда муносиб равишда қутланди