Faoliyat rukni - KORRUPSIYAGA QARSHI ICHKI NAZORAT

  • 2022-йил 4-октябр куни соат 11-00да, “Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази” МЧЖда “ЖАМИЯТ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА КАСБИЙ ОДОБ-АҲЛОҚ МАСАЛАЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ


    2022-йил 4-октябр куни соат 11-00да, “Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази” МЧЖда “Жамият ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва касбий одоб-аҳлоқ масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

    Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ойбек Абдуғаниев иштирок етди. Семинарда сўзга чиққан О.Абдуғаниев “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” тўғрисидаги презентация асосида семинар қатнашчиларига бир қанча маълумотларни тақдим етди. Жумладан, у ўз маърузасида сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор стандартларни ўз фаолиятига жорий етиш юзасидан вазифалар белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди. Натижада, кўпгина ташкилот ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат (комплеанс назорати) тизими ўрнатилганлигини маълум қилди. Aгентлик томонидан ўтказилган ўрганиш тадбирларида тўпланган ҳужжатлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўзғатилган жиноят ишлари ҳамда бошқа амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, О.Абдуғаниев коррупцияни юзага келтирувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, коррупция ҳолати натижасида юзага келган жиноятлар сони, уларнинг оқибатида келтирилган зарарлар, ушбу ҳолатлар учун белгиланган жазолар ва чоралар тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим етди. 

    Семинар якунида Агентлик масъул ходими О.Абдуғаниев ҳамда Жамият бош юуристконсулти – Коррупцияга қарши ички назоратчи М.Умарова иштирокида ходимлар ўртасида мавзуга доир турли хил савол-жавоблар ўтказилди.