info@ccrp.uz
2026 йил 15 ва 16 июль кунлари Самарқанд вилояти, Жомбой туманида «Sof Expo» кўргазма марказида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда транспорт соҳасининг йирик давлат буюртмачилари ва тармоқ корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган Транспорт соҳаси йўналишида «Миллий саноат занжири» кўргазмасида “Temir yo‘l mahsulotini sertifikatlashtirish markazi” МЧЖ раҳбарияти ва масъул ходимлари қатнашмоқда.
Кўргазмада транспорт соҳасидаги йирик давлат буюртмачиларининг мавжуд ва истиқболдаги харид эҳтиёжлари тақдим этилмоқда. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари, бутловчи қисмлари, технологик ечимлари ва импорт ўрнини босувчи ишланмаларини намойиш этиш имкониятига эга бўлинади.
Тадбир доирасида давлат харидлари, маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси, инвестициялар, логистика ва янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича амалий учрашувлар ҳамда Б2Б ва Б2Г мулоқотлар ташкил этилади.