info@ccrp.uz
2026 йил 18 ноябрь куни соат 16-00да, “Temir yo‘l mahsulotini sertifikatlashtirish markazi” МЧЖда ““Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган куннинг 35 йиллиги” мавзусида семинар ўтказилди.
Ушбу семинарни “Temir yo‘l mahsulotini sertifikatlashtirish markazi” МЧЖ директорининг Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ш.Э.Байназаров олиб борди.
Семинарда семинар қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги 407-XII-сонли Қонуни билан моддама-модда таништирилди. Шунингдек, Давлат байроғининг яратилиш тарихи, унинг рамзлари, маънолари, ўлчамлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Семинар якунида семинар қатнашчилари Давлат байроғи тўғрисидаги фото ва видеоматериаллар билан таништирилди ҳамда қатнашчилар ўртасида семинар мавзуига доир турли хил савол-жавоблар ўтказилди.